Ўзбекистонлик каратэчилар жаҳон чемпионатига йўл олишди — рўйхат

Венгрия пойтахтида 24-29 октябрь кунлари каратенинг WKF йўналиши бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Ўзбекистонлик каратэчилар жаҳон чемпионатига йўл олишди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида 24-29 октябрь кунлари каратэнинг WKF йўналиши бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.
Унда иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси бугун тонгда Венгрияга йўл олди. Таркибда Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари чемпиони Севинч Раҳимова, шунингдек, бошқа бир қатор тажрибали спортчиларни кўриш мумкин.
Тўлиқ таркиб қуйидагича:
Эркаклар:
-60 кг: Сардор Рўзимуродов;
-67 кг: Садриддин Сайматов;
-75 кг: Қувончбек Муҳаммадиев;
-84 кг: Алисултон Ҳожиев;
+84 кг: Исломбек Исматиллаев.
Аёллар:
-50 кг: Шаҳризода Исматиллаева;
-55 кг: Севинч Раҳимова;
-61 кг: Зулхумор Турсуналиева;
-68 кг: Бону Эгамбердиева;
+68 кг: Моҳларойим Ҳакимжонова.