Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Махсус операция: 14-20 октябрь ҳисоботи

Россия Қуролли кучларининг Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш бўйича махсус ҳарбий операцияси, белгиланган мақсадлар йўналишида муваффақиятли давом этмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги ҳафта давомида содир бўлган асосий воқеалари.

Мудофаа вазирлигининг 14 - 20 октябр ҳисоботи:

Ракета зарбалари. 14 -20 октябрь оралиғида Россия Қуролли кучлари УҚКнинг ҳарбий техникаси, ҳарбий хизматчилар, миллатчилар ва хорижий ёлланма аскарларни жойлаштириш жойлари, ёқилғи омборлари, қурол ишлаб чиқарувчи корхоналари цехларига, юқори аниқликдаги ракета ва артиллерия қуроллари ҳамда учувчисиз аппаратлари ёрдамида тўртта гуруҳли зарба берди.
Зарбалар натижасида: экипажсиз катерлар сақлаш омбори, портловчи моддалар ишлаб чиқариш устахоналари, оператив-тактик ракеталарни йиғиш устахонаси, Азов (Россияда таъқиқланган миллатчи гуруҳ) миллатчилари тузилмаси бўлинмалари, хорижий инструкторлар ва ёлланма аскарлар вақтинча турар жойлари йўқ қилинди.
Купянск йўналишида "Ғарб" қўшинлар гуруҳи ҳафта давомида душманнинг 61 та қарши ҳужумини қайтарди. Авиация ва артиллерия зарбалари ёрдамида Синковка, Ивановка, Тимковка ва Макеевка аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг 25-ҳаво-десант, 14, 43, 44 ва 115-механизациялашган, 68-егер, 95-ҳаво-десант-десант бригадаларининг шахсий таркиби ва техникаси йўқ қилинди. Жанговар ҳаракатлар натижасида Россия қўшинлари позицияси яхшиланди. Душман йўқотишлари 995 дан ортиқ (қурбонлар ва яраланган) ҳарбий хизматчи, 10 та танк, 27 та зирҳли жанговар техника, 20 та техника, шунингдек, 18 та дала артиллерия қуролини ташкил этди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлар гуруҳи ҳафта давомида УҚКнинг 63 ва 67-механизациялашган, 12-махсус кучлар бригадаларининг 18 та ҳужумини қайтарди. Душман 940 дан ортиқ (қурбонлар ва яраланган) ҳарбий хизматчи, иккита танк, 21 та зирҳли жанговар техника, 14 та техника ва 5 та артиллерия қуролни йўқотди.
Донецк йўналишида "Жануб" қўшинлар гуруҳи Курдюмовка, Андреевка, Клешеевка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 28, 56, 67 ва 93-механизациялашган бригадаларининг жанговар гуруҳларига зарба берди. Ўтган ҳафта давомида ушбу йўналишда душманнинг 25 та ҳужуми қайтарилди. УҚК йўқотишлари 2065 дан ортиқ (қурбонлар ва яраланган) украиналик ҳарбий хизматчиларни, тўртта танк, 14 та зирҳли жанговар техника, 27 та техникани ва 28 та артиллерия қуролини ташкил этди.
Бундан ташқари, ҳаво ҳужумлари ва ракета кучлари томонидан ўқ-дорилар ва ҳарбий техникалар сақланадиган бешта омбор вайрон қилинган.
Жанубий Донецк йўналишида ДХРнинг Угледар, Урожайное ва Старомаёрское аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 58-мото ўқчи, 72-механизациялашган ва 128-ҳудудий мудофаа бригадаларининг иккита ҳужумини қайтардилар. Душман йўқотишлари 1010 дан ортиқ ҳарбий хизматчи, 9 та зирҳли жанговар техника, 19 та техника, саккизта дала артиллерия қуроли ва кўп ракеталри тизим техникасини ташкил этди.
Запорожье йўналишида Россия Қуролли кучлари Вербовое ва Работино аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг 10 та ҳужумини қайтарди. Душманнинг йўқотишлари 475 дан ортиқ ҳарбий хизматчи, 11 танк, 22 зирҳли жанговар машина, 18 та машина ва 14 дала артиллерия қуролини ташкил этди.
Херсон йўналишида душман 36 ва 38-денгиз пиёдалари бригадалари қўшинлари томонидан ороллар ва Днепрнинг чап қирғоғидаги кўприк бошларини эгаллаб олишга бир неча бор муваффақиятсиз уринишди. Россия қўшинларининг профилактик ҳаракатлари ва артиллерия зарбалари натижасида УҚКучлари 345 тагача ҳарбий хизматчи, 11 та дала артиллерия қуроли, 48 та қайиқ ва 38 та техникани йўқотди.
Қирувчи самолётлар ва ҳаво ҳужумига қарши мудофаа бўлинмаларининг самарали ҳаракатлари натижасида ўтган ҳафтада Украинанинг 12 та самолёти йўқ қилинди, шундан: 10 та Миг-29 ва иккита Су-25 ҳужумчи самолёти, шунингдек, 2 та Ми-8 вертолёти. Шулардан еттита Миг-29 самолёти сўнгги 24 соат ичида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан уриб туширилди.
Бундан ташқари, бир ҳафта ичида Украинанинг 314 та учувчисиз аппарати йўқ қилинди ва 35 та АҚШда ишлаб чиқарилган HIMARS ракетлари, бешта оператив-тактик ракета, иккита С-200 зенит ракетаси ва олтита АҚШда ишлаб чиқарилган JDAM бошқариладиган ҳаво бомбалари йўқ қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина жами 500 та самолёт, 252 та вертолёт, 8104 та учувчисиз учиш аппарати, 441 та зенит-ракета тизими, 12778 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техника, 1165 та кўп ракетали жанговар техника, 6837 дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 14 463 дона махсус ҳарбий автомобилларидан маҳрум бўлди.