Эроннинг Ўзбекистондаги янги элчиси ўз фаолиятини бошлади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Эрон элчисидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Эрон элчисидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди, дея хабар берди вазирлик матубот хизмати.
Вазир Бахтиёр Саидов Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Муҳаммад Али Искандарийдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон-Эрон ўзаро манфаатли ҳамкорлигини кенгайтириш бўйича икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари олдидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида Эрон элчиси Ҳамид Найрободий дипломатик миссиясини якунлаган эди.