Эрон элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлади

© пресс-служба МИД Республики УзбекистанЭрон Элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлади.
Эрон Элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлади. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.09.2023
Oбуна бўлиш
Элчиси Ҳамид Найрободий Ўзбекистонда тўрт йиллик фаолиятини якунлади.
ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Эрон элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлади, дея хабар берди Ташқи ишлари вазирлиги.
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунлаган Эрон Ислом Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ҳамид Найрободийни қабул қилди.
Вазир Элчига Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги муносабатларни ҳар томонлама мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдириб, келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилади.
"Ўзбекистонда тўрт йиллик фаолиятини якунлаётган Эрон Элчиси Ҳамид Найрободий жаноблари билан учрашдик. Жаноб Элчининг муносабатларини ҳар томонлама фаоллаштиришга қўшган ҳиссасини юқори баҳолаймиз ва келгуси фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаймиз", деб ёзади Бахтиёр Саидов.
Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги янги элчиси 2019 йил тайинланган эди.
Маълумот учун, элчи Эроннинг Канберра(Австралия)даги элчихонасида сиёсий масалалар ва халқ дипломатияси бўйича мутахассис, Гамбург шаҳридаги Бош Консулхонаси раисининг ўринбосари, ТИВнинг маслаҳатчиси ловозимларида ишлаган.
Янгиликлар лентаси
0