Исроил-Фаластин можароси

Россия Ғазо секторига 27 тонна инсонпарварлик ёрдами жўнатди

Инсонпарварлик ёрдами ун, шакар, гуруч ва макарон маҳсулотларидан иборат.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Россия Ғазо секторига 27 тонна инсонпарварлик ёрдами жўнатди, юкни мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг махсус борти элтиб беради. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.
Ил-76 махсус борти Москва вилоятидаги Раменское аэродромидан Мисрнинг ал-Ариш шаҳридаги аэропортга йўл олган. Инсонпарварлик ёрдами Ғазо секторига жўнатилиши учун Мисрнинг Қизил Ярим ой жамияти вакилларига топширилади.
Фаластинликларга ун, шакар, гуруч ва макарон маҳсулотлари тарқатилади.
Исроил-Фаластин можароси
Фаластин халқи Россияга миннатдорлик билдиради — элчи