https://sputniknews.uz/20231018/falastin-xalqi-rossiyaga-minnatdorlik-bildiradi-40075870.html
Фаластин халқи Россияга миннатдорлик билдиради — элчи
Фаластин халқи Россияга миннатдорлик билдиради — элчи
Sputnik Ўзбекистон
Фаластин элчиси Россия президентининг мустаҳкам позицияси ва Россия халқининг қўллаб-қувваталши учун миннатдорлик билдирди. 18.10.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-10-18T16:30+0500
2023-10-18T16:30+0500
2023-11-01T15:06+0500
дунёда
фаластин
исроил
элчи
москва
масжид
жомеъ масжид
исроил-фаластин можароси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/12/40076056_0:0:3071:1728_1920x0_80_0_0_7513062d9e5298c51a4a013d7f69379a.jpg
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Фаластин халқи Россияга Яқин Шарқда кескинлик авж олган даврда кўрсатган ёрдами ва қўллаб-қувватлаши учун миннатдорлик билдиради, деди Фаластиннинг Россиядаги элчиси Абдулҳафиз Нофал РИА Новости агентлигига.Элчи, шунингдек, Россия мусулмонларининг Фаластин аҳолисига хайрия ёрдами кўрсатишдаги муҳим ролини қайд этди. "Росияликлар бизнинг дард ва изтиробларимизни баҳам кўришмоқда. Россия Федерацияси Мусулмонлари диний бошқармасининг "Закот" жамғармаси Фаластинга хайрия ёрдами кўрсатишни бошлади. Ибодатлар қўллаб-қувватланмоқда. Менинг мамлакатим халқимнинг мустаҳкам таянчи бўлганингиз учун ташаккур", — деб таъкидлади элчи.Ўтган ҳафтада, Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Исроил жанубига оммавий ракета зарбалари берган ва чегараолди ҳудудида босқинчилик операцияси амалга оширган эди. Шундан сўнг Исроил ҳарбийлари Ғазо секторини оммавий бомбардимон қила бошлади ва бу анклав аҳолисини шимолий қисмдан жанубга кўчишга мажбур қилди. Айни дамда Ғазо секторидаги қурбонлар сони уч мингдан ошди, исроилликлар ҳалок бўлганлар сони мингдан ошган. Ғазо секторидан бир миллиондан ортиқ киши қочқин сифатида чиқиб кетишга мажбур бўлган. Томонларнинг ҳудудий манфаатлари билан боғлиқ бўлган араб-исроил можароси минтақада ўнлаб йиллар давомида кескинлик ва жанглар манбаи бўлиб қолмоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 1947 йилдаги қарорида икки давлат - Исроил ва Фаластиннинг яратилишини белгилаб берилган эди, аммо фақат бир давлат - Исроил пайдо бўлди, лекин у келишувнинг муҳим қисми бўлган Фаластин ҳудудларини тўлиқ озод қилмади. Шу вақтдан бошлаб бир неча бор икки халқ орасида урушлар бўлиб ўтди, Исроил Фаластин ҳудудларини босиб ола бошлади.
фаластин
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/12/40076056_340:0:3071:2048_1920x0_80_0_0_d013704a1fc5dfd331841bced03826eb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, фаластин, исроил, элчи, москва, масжид, жомеъ масжид
дунёда, фаластин, исроил, элчи, москва, масжид, жомеъ масжид
Фаластин халқи Россияга миннатдорлик билдиради — элчи
16:30 18.10.2023 (янгиланди: 15:06 01.11.2023) Фаластин элчиси Россия президентининг мустаҳкам позицияси ва Россия халқининг қўллаб-қувваталши учун миннатдорлик билдирди.
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Фаластин халқи Россияга Яқин Шарқда кескинлик авж олган даврда кўрсатган ёрдами ва қўллаб-қувватлаши учун миннатдорлик билдиради,
деди Фаластиннинг Россиядаги элчиси Абдулҳафиз Нофал РИА Новости агентлигига.
“Фаластин фуқаролари Россия раҳбариятига, унинг халқига, мамлакат мусулмонларига биз учун оғир кунларда кўрсатган ёрдам ва қўллаб-қувватлаганликлари учун ўз миннатдорчилигини билдиради. Биз Россия президенти Владимир Путинга халқаро даражада Фаластиннинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги мустаҳкам ва ўзгармас позицияси учун миннатдорлик билдирамиз", - деди Нофал Москва Жоме масжидида Фаластинда ҳалок бўлганлар хотираси учун жамоавий намоздан олдин.
Элчи, шунингдек, Россия мусулмонларининг Фаластин аҳолисига хайрия ёрдами кўрсатишдаги муҳим ролини қайд этди.
"Росияликлар бизнинг дард ва изтиробларимизни баҳам кўришмоқда. Россия Федерацияси Мусулмонлари диний бошқармасининг "Закот" жамғармаси Фаластинга хайрия ёрдами кўрсатишни бошлади. Ибодатлар қўллаб-қувватланмоқда. Менинг мамлакатим халқимнинг мустаҳкам таянчи бўлганингиз учун ташаккур", — деб таъкидлади элчи.
Ўтган ҳафтада, Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Исроил жанубига оммавий ракета зарбалари берган ва чегараолди ҳудудида босқинчилик операцияси амалга оширган эди. Шундан сўнг Исроил ҳарбийлари Ғазо секторини оммавий бомбардимон қила бошлади ва бу анклав аҳолисини шимолий қисмдан жанубга кўчишга мажбур қилди. Айни дамда Ғазо секторидаги қурбонлар сони уч мингдан ошди, исроилликлар ҳалок бўлганлар сони мингдан ошган. Ғазо секторидан бир миллиондан ортиқ киши қочқин сифатида чиқиб кетишга мажбур бўлган.
Томонларнинг ҳудудий манфаатлари билан боғлиқ бўлган араб-исроил можароси минтақада ўнлаб йиллар давомида кескинлик ва жанглар манбаи бўлиб қолмоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 1947 йилдаги қарорида икки давлат - Исроил ва Фаластиннинг яратилишини белгилаб берилган эди, аммо фақат бир давлат - Исроил пайдо бўлди, лекин у келишувнинг муҳим қисми бўлган Фаластин ҳудудларини тўлиқ озод қилмади. Шу вақтдан бошлаб бир неча бор икки халқ орасида урушлар бўлиб ўтди, Исроил Фаластин ҳудудларини босиб ола бошлади.