ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Рақамли ҳукумат маркази ва BYD компанияси ўртасида шартнома имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Рақамли технологиялар вазирлиги делегацияси “Бир макон, бир йўл” форуми доирасидаги тадбирларда иштирок этиш учун Хитойга борган эди.
“Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази” давлат муассасаси директори Азиз Муҳитдинов Хитойнинг “BYD Auto Industry Co., Ltd” компанияси билан музокаралар ўтказди.
Музокаралар натижасига кўра, “Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази” ва “BYD Auto Industry Co., Ltd” ўртасида “Электрон ҳукумат” тизимининг Маълумотларни қайта ишлаш маркази хизматларидан фойдаланиш бўйича шартнома имзоланди.
Подписано соглашение между Центром цифрового правительства и BYD
© Министерство цифровых технологий Республики Узбекистан
Ушбу шартномада Ўзбекистон ҳудудида “BYD Auto Industry Co., Ltd” томонидан сотиладиган автомашиналар тўғрисидаги маълумотлар базалари ва автомобиллардаги ёрдамчи ассистент ҳамда актуал дастурий таъминотларни доимий равишда янгилаб бориш кўзда тутилган.