Рақамли ҳукумат маркази ва BYD ўртасида шартнома имзоланди

© Министерство цифровых технологий Республики УзбекистанРақамли ҳукумат маркази ва BYD ўртасида шартнома имзоланди
Рақамли ҳукумат маркази ва BYD ўртасида шартнома имзоланди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2023
Oбуна бўлиш
“Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази” давлат муассасаси директори Азиз Муҳитдинов Хитойнинг “BYD Auto Industry Co., Ltd” компанияси билан музокаралар ўтказди.
ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Рақамли ҳукумат маркази ва BYD компанияси ўртасида шартнома имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Рақамли технологиялар вазирлиги делегацияси “Бир макон, бир йўл” форуми доирасидаги тадбирларда иштирок этиш учун Хитойга борган эди.
“Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази” давлат муассасаси директори Азиз Муҳитдинов Хитойнинг “BYD Auto Industry Co., Ltd” компанияси билан музокаралар ўтказди.
Музокаралар натижасига кўра, “Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази” ва “BYD Auto Industry Co., Ltd” ўртасида “Электрон ҳукумат” тизимининг Маълумотларни қайта ишлаш маркази хизматларидан фойдаланиш бўйича шартнома имзоланди.
© Министерство цифровых технологий Республики УзбекистанПодписано соглашение между Центром цифрового правительства и BYD
Подписано соглашение между Центром цифрового правительства и BYD - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2023
Подписано соглашение между Центром цифрового правительства и BYD
Ушбу шартномада Ўзбекистон ҳудудида “BYD Auto Industry Co., Ltd” томонидан сотиладиган автомашиналар тўғрисидаги маълумотлар базалари ва автомобиллардаги ёрдамчи ассистент ҳамда актуал дастурий таъминотларни доимий равишда янгилаб бориш кўзда тутилган.
Янгиликлар лентаси
0