Ўзбекистоннинг энг яхши туризм қишлоғи танланди — видео

Навоий вилоятидаги Сентоб қишлоғи шу унвонга сазовор бўлди.
Sputnik
САМАРҚАНД, 19 окт — Sputnik. Ўзбекистоннинг энг яхши туризм қишлоғи танланди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Навоий вилоятидаги Сентоб қишлоғи шу унвонга сазовор бўлди.
Навоий вилоятининг Нурота тумани марказидан 120 километр узоқда жойлашган Сентоб қишлоғи ҳудуддаги диққатга сазовор сайёҳлик йўналишларидан биридир. Сентоб қишлоғи ўзининг қадим тарихи, маданий мероси, ўтмиши, миллий қадриятлари ва урф-одатларининг бугунги кунга қадар сақланиб қолганлиги билан этник қишлоқ бўлиб саналади.
Бу унвонга Конигил (Самарқанд), Сангардак (Сурхондарё), Ухум (Жиззах) ва Аввал (Фарғона) қишлоқлари ҳам даъвогарлик қилган эди.
Тадбир Самарқанд шаҳрида 16-20 октябрь кунлари бўлиб ўтаётган БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеясининг 25-сессияси доирасида бўлиб ўтди.