Озарбайжон мудофаа вазири Ўзбекистонга келди

Ташриф Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбоновнинг таклифига биноан амалга оширилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Озарбайжон мудофаа вазири генерал-полковник Зокир Ҳасанов Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Озарбайжон мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбоновнинг таклифига биноан амалга оширилди.
Вазирлар ташриф доирасида бўлиб ўтадиган учрашувда ҳарбий, ҳарбий-техник, ҳарбий-таълим ва бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиши режалаштирилган.