ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Берлинда полиция Фаластинни қўллаб-қувватлаган норозилик намойишчиларини тарқатиб юбораётгани акс этган видеолар пайдо бўлди.
Видеоларда полициячилар намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ва водомёт қўллаганини кўриш мумкин.
Ғазо секторидаги “Ал-Аҳли” касалхонасига 17 октябрь куни ҳужум уюштирилди. Фаластин Исроил самолётлари зарба берганини маълум қилди, Исроил эса касалхонага “Ислом жиҳоди” гуруҳи ракетаси келиб тушганини маълум қилди.
Бунинг ортидан норозилик намойишлари Туркиянинг бошқа шаҳарлари ва Яқин Шарқдаги кўплаб мамлакатларда бўлиб ўтмоқда. Улар Фаластинни қўллаб-қувватлаб, ўз бирдамликларини билдиришмоқда.
Кеча АҚШда намойишчилар Вашингтондаги Капитолий тепалигида Конгресс офисига бостириб киришди.
Улар Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишни талаб қилган. Митинг иштирокчиларини тарқатиш учун офицерлар уларга огоҳлантириш берган. Бу талабга риоя қилинмаганидан кейин намойишчиларни ҳибсга олиш бошланган.