Исроил-Фаластин можароси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2023
Исроил-Фаластин можароси
Исроил-Фаластин можароси октябр бошида ХАМАС зарбасидан сўнг қайтадан авж олди. Исроил "Ғазо" секторини бомбардимон қилди ва тўлиқ блокадага олди.

Исроилнинг “Ал-Аҳли” шифохонасига зарбаси оқибатида 500 дан ортиқ одам ҳалок бўлди — видео

© Sputnik / Тарек Алиян / Медиабанкка ўтишФаластин-Исроил можаросининг кескинлашуви
Фаластин-Исроил можаросининг кескинлашуви - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.10.2023
Oбуна бўлиш
Исроил ҳодисани “ХАМАС ракетасининг муваффақиятсиз учирилиши” билан боғлади.
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Исроилнинг “Ал-Аҳли” шифохонасига зарбаси оқибатида 500 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА Новости "Al-Jazeera" нашрига таяниб хабар берди.

“Ал-Аҳли Ал-Маадани шифохонасини ўққа тутишда 500 дан ортиқ қурбонлар бор”, - дейилади хабарда.

Ўз навбатида, Исроил мудофаа кучлари тергов олиб бораётганини маълум қилди ва ҳодисани “ҲАМАС ракетасининг муваффақиятсиз учирилиши” билан боғлади.
Кейинроқ Фаластин президенти зарба қурбонлари хотирасига уч кунлик мотам эълон қилди. Манбага кўра, воқеадан сўнг у Иорданиядаги тўрт томонлама саммитда ҳам иштирок этишдан бош тортган. Унда Иордания, Миср, АҚШ ва Фаластин раҳбарлари иштирок этиши керак эди.
Янгиликлар лентаси
0