ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. АҚШ, агар керак бўлса, Яқин Шарқда куч ишлатиш ниятида эканлиги ҳақида сигналлар юбормоқда. Бу ҳақда америкалик мансабдор шахсга таяниб, "Блумберг" хабар берди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Аввалроқ Американинг "Жералд Форд" авиаташувчи кемаси зарба берувчи гуруҳ билан Ўртаер денгизи шарқий қисмига етиб келган эди. Яна бир самолёт ташувчиси "Дуайт Эйзенхауэр" ҳам минтақага жойлаштирилмоқда.
Бундан ташқари, Washington Post тўрт мингдан ортиқ денгизчилар ва денгиз пиёдаларидан иборат Bataan десант қўшинлари Исроил қирғоқларида ўсиб бораётган Америка флотига қўшилади.
Агентлик маълумотларига кўра, кемаларнинг бу тарзда жойлаштирилиши Эрон ишончли вакилларининг Исроил-Фаластин можаросига аралашиб қолишининг олдини олишга қаратилган.
"Қўшма Штатлар ёпиқ каналлар орқали... Эронга керак бўлса, куч ишлатишга жиддий ёндашаётганини билдиришди", - деб ёзмоқда нашр.