Исроил-Фаластин можароси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2023
Исроил-Фаластин можароси
Исроил-Фаластин можароси октябр бошида ХАМАС зарбасидан сўнг қайтадан авж олди. Исроил "Ғазо" секторини бомбардимон қилди ва тўлиқ блокадага олди.

Байденнинг Яқин Шарқдаги воситачилиги муваффақиятсизликка учради – ОАВ

© AP Photo / Evan VucciЖо Байден ва Бинямин Нетаняху
Жо Байден ва Бинямин Нетаняху  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2023
Oбуна бўлиш
Ғазодаги касалхонага берилган зарбадан кейин Америка етакчининг Иордания, Фаластин ва Миср етакчилари билан учрашуви бекор қилинди.
ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. АҚШ президенти Жо Байден Исроилга ташрифини можаро кескинлашининг олдини олиш учун Яқин Шарқда воситачилик қилишга уриниш сифатида режалаштирган эди. “El País” газетаси Байден муваффақиятсизликка учради деб ҳисобламоқда.
Нашрнинг аниқлик киритишича, Америка раҳбари Исроилга ташрифдан натижа бўлишига умид қилган. Байден ҳозир барбод бўлиш арафасида турган Яқин Шарққа нисбатан ўз сиёсатини ҳимоя қилишга ҳам уринган. Газетанинг ёзишича, АҚШ президентининг Исроилга босим ўтказишга уриниши ёки унинг араб етакчилари билан мулоқотлари, афтидан, минтақадаги кескинликни сусайтирмаган. БМТ Хавфсизлик Кенгашининг ўт очишни бас қилишга чақирувчи резолюциясига АҚШ қўйган вето вазиятни янада таранглаштирган.
Американинг Исроилни қўллаб-қувватлаши тез орада бошланиши кутилаётган тўлақонли сайлов кампанияси арафасида Байден учун қийинчиликлар келтириб чиқариши ҳам мумкин.
18 октябрь куни Оқ уй раҳбари Исроилга бир кунлик ташриф билан келди. Байден Тел-Авивда мамлакатнинг ҳарбий-сиёсий раҳбарияти, жумладан, бош вазир Бинямин Нетаняху билан учрашди.
Америка етакчи Исроилдан кейин Аммон шаҳрига бориши ва у ерда Иордания қироли Абдулла II ҳамда Фаластин президенти Маҳмуд Аббос ва Миср етакчиси Абдулфаттоҳ ас-Сиси билан музокаралар ўтказиши режалаштирилган эди. Аммо Ғазо шаҳридаги ал-Аҳли касалхонасига зарба берилгандан кейин бу учрашув бекор қилинди.
Протестующий выкрикивает лозунги во время митинга в поддержку палестинцев в Стамбуле 18 октября 2023 года.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.10.2023
“Туркиядан кет, Америка қотил!”: Истанбулда митинг бўлиб ўтди - фото, видео
Янгиликлар лентаси
0