ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Халқаро цирк фестивалида Ўзбекистон жамоаси олтин медалга эга чиқди, дея хабар берди Маданият вазирлиги.
Италиянинг Латина шаҳрида 24-халқаро цирк фестивали ўтказилди. Унда Ўзбекистон, Россия, АҚШ, Чили каби 28 та мамлакатнинг машҳур цирклари иштирок этди.
Ўзбек давлат циркининг “Само фаришталари” жамоаси дорбозлари "Учлик нафас" чиқишлари билан олтин медални қўлга киритишди.
“Фестивалда биринчи бўлган ўзбек цирки нафақат олтин медаль, балки “Monte Karlo” Халқаро фестивалига расмий таклифномани ҳам қўлга киритди”, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, март ойида ўзбек цирк усталари “Олтин фил” мукофоти билан тақдирланган эди.