Ўзбек цирк усталари “Олтин фил” мукофоти билан тақдирланди — фото

Oбуна бўлиш
Испаниянинг Жирона шаҳрида 2 – 7 март кунлари “Олтин фил” халқаро цирк фестивали бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Ўзбек цирк усталари “Олтин фил” мукофоти билан тақдирланди. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги хабар берди.
Испаниянинг Жирона шаҳрида 2–7 март кунлари “Олтин фил” халқаро цирк фестивали бўлиб ўтди. Унда 20 давлатдан 75 нафар цирк санъати усталари иштирок этди. Улар орасида Ўзбекистон шаънини Дарина Матвеева ва Санжар Ҳасановлар ҳимоя қилишди.
Фестивалда усталар кўрсатган юксак маҳорати ҳакамлар ҳайъати томонидан юқори баҳоланди.
Натижада иштирокчилар фестивал олий мукофоти “Олтин фил” ва “Best Artist Award from Li Xining” билан тақдирланишди.
© Компания Comedia Comunicacio & Media Sl
“Олтин фил” халқаро цирк фестивали - Sputnik Ўзбекистон
1/4
© Компания Comedia Comunicacio & Media Sl
“Олтин фил” халқаро цирк фестивали - Sputnik Ўзбекистон
2/4
© Маданият ва туризм вазирлиги
“Олтин фил” халқаро цирк фестивали - Sputnik Ўзбекистон
3/4
© Маданият ва туризм вазирлиги
“Олтин фил” халқаро цирк фестивали - Sputnik Ўзбекистон
4/4
Янгиликлар лентаси
0