ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Россия ва Хитой ўзаро манфаатли ҳамкорликка интилади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Пекинда ўтаётган “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форумида сўзга чиққан Владимир Путин Россия ва Хитойнинг ўзаро манфаатли ҳамкорликка интилишини қайд этди.
Унинг сўзларига кўра, Россия ва Хитой ҳар бир давлатнинг ўз ривожланиш моделига бўлган ҳуқуқини ҳурмат қилган ҳолда узоқ муддатли иқтисодий тараққиёт ва ижтимоий фаровонликка эришиш учун тенг ҳуқуқли, ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилиш истагини бирлаштиради.
"Биз бир неча бор таъкидладик, Россия ва Хитой, дунёнинг аксарият давлатлари сингари, цивилизация хилма-хиллиги ва ҳар бир давлатнинг ўз ривожланиш моделига бўлган ҳуқуқини ҳурмат қилган ҳолда барқарор ва узоқ муддатли иқтисодий тараққиёт ва ижтимоий фаровонликка эришиш учун тенг ҳуқуқли, ўзаро манфаатли ҳамкорликка интилади", — деди Владимир Путин.