ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Ғазодаги шифохонага уюштирилган ҳужумни фожиа ва гуманитар фалокат деб атади ва бу можарога барҳам бериш зарурлигидан далолат бўлишини кутганини айтди.
“Касалхонага келсак - у ерда содир бўлган фожиа - бу даҳшатли воқеа. Юзлаб вафот этганлар ва юзлаб ярадорлар, албатта, фалокат. Шундай экан, умид қиламанки, бу можаро имкон қадар тезроқ тугатилиши кераклиги ҳақида сигнал бўлади", —деди у.