Путин давлатларни Шимолий денгиз йўлида ҳамкорлик қилишга таклиф этди — видео

Путин: Россия давлатларни Шимолий денгиз йўли бўйича ҳамкорликка таклиф қилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Россия давлатларни Шимолий денгиз йўли бўйича ҳамкорликка таклиф қилмоқда. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Пекинда ўтаётган “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форумида маълум қилди.
"Шимолий денгиз йўлига келсак, Россия нафақат ўз ҳамкорларини транзит салоҳиятидан фаол фойдаланишга таклиф қилмоқда. Яна бир нарсани айтаман: биз манфаатдор давлатларни унинг ривожланишида бевосита иштирок этишга таклиф қиламиз. Ишончли муз тармоғи, алоқа ва материаллар билан таъминлашга тайёр", — деди Россия етакчиси.
Унинг таъкидлашича, келгуси йилдан бошлаб бутун Шимолий денгиз йўли бўйлаб муз тоифасидаги юк кемалари учун навигация йил бўйи давом этади.
Хитой блок сиёсатини қабул қилмайди — Си Цзиньпин