Исроил-Фаластин можароси

Исроилнинг “Ал-Аҳли” шифохонасига зарбаси оқибатида 500 дан ортиқ одам ҳалок бўлди — видео

Исроил ҳодисани “ХАМАС ракетасининг муваффақиятсиз учирилиши” билан боғлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Исроилнинг “Ал-Аҳли” шифохонасига зарбаси оқибатида 500 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА Новости "Al-Jazeera" нашрига таяниб хабар берди.

“Ал-Аҳли Ал-Маадани шифохонасини ўққа тутишда 500 дан ортиқ қурбонлар бор”, - дейилади хабарда.

Ўз навбатида, Исроил мудофаа кучлари тергов олиб бораётганини маълум қилди ва ҳодисани “ҲАМАС ракетасининг муваффақиятсиз учирилиши” билан боғлади.
Кейинроқ Фаластин президенти зарба қурбонлари хотирасига уч кунлик мотам эълон қилди. Манбага кўра, воқеадан сўнг у Иорданиядаги тўрт томонлама саммитда ҳам иштирок этишдан бош тортган. Унда Иордания, Миср, АҚШ ва Фаластин раҳбарлари иштирок этиши керак эди.