Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси Хитойда қандай кутиб олинди — фото

“Шоуду” халқаро аэропортида давлат раҳбарини ХХР фавқулодда вазиятлар вазири Ван Сянси ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси Зироатхон Мирзиёева билан бирга Пекин шаҳрига келди.
Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси Хитойда кутиб олинди
“Шоуду” халқаро аэропортида амалий ташриф билан келган давлат раҳбарини ХХР фавқулодда вазиятлар вазири Ван Сянси ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси Хитойда кутиб олинди
Олий мартабали меҳмонлар шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.
Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси Хитойда кутиб олинди
Ташриф доирасида 17-18 октябрь кунлари давлатимиз раҳбари ХХР Раиси Си Цзиньпин ва Хитой Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши раиси Ван Хунин билан музокаралар, бошқа икки томонлама учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.
Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси Хитойда кутиб олинди
Ўзбекистон етакчиси “Бир макон, бир йўл” халқаро форумининг очилишида иштирок этади ва ялпи сессиясида нутқ сўзлайди.
Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси Хитойда кутиб олинди