ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Пекин шаҳридаги Халқ йиғинлари уйида “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форумида иштирок этаётган делегациялар раҳбарларини расмий кутиб олиш маросими бўлди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва рафиқасини Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин ва рафиқаси тантанали кутиб олди, дея хабар берди президент матбуот хизмати.
Маросимда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби Антониу Гутерриш, Россия президенти Владимир Путин, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Венгрия бош вазири Виктор Орбан, Покистон бош вазири вазифасини бажарувчи Анвар ул-Ҳақ Какар, Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов, қатор бошқа мамлакатларнинг давлат ва ҳукуматлар раҳбарлари ҳам иштирок этди. Биргаликда суратга тушилди.
Меҳмонларга театрлаштирилган концерт дастури тақдим этилди.
Форумнинг асосий тадбирлари эртага, 18 октябрь куни бўлиб ўтади.