ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига янги раҳбар тайинланди, дея хабар берди Бош прокуратура.
Ўзбекистон президентининг тегишли фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Шамсиддин Соҳибназаров Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.
Соҳибназаров тайинловга қадар департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Маълумот учун, департаментни 2019 йилдан буён Дилшод Раҳимов бошқариб келаётган эди.