ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Қашқадарё вилояти Муборак туманида "Isuzu" автобусининг газ баллони портлади. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Ҳодиса 15 октябрь куни соат 16:50 да туман ҳудудидан ўтувчи Қарши-Бухоро ички йўлида рўй берган.
ФВВ маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида 4 нафар фуқаро ўрта оғир даражада жароҳат олиб, туман тиббиёт шифохонасига ётқизилган. Қолган фуқароларга амбулатор ва психологик ёрдам кўрсатилган.
"Энг асосийси, ҳодиса сабабли ҳеч ким ҳалок бўлмаган", — дейилади хабарда.