ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Россия Президенти Владимир Путин Вазирлар Маҳкамасининг ЕОИИ ва Хитой ўртасидаги “Бир камар – бир йўл” ташаббуси доирасидаги ҳамкорлик бўйича таклифлари билан танишганини ва ушбу йўналишда катта умидлар борлигини айтди.
"Бизда қўшма лойиҳалар бор. Бу ҳақда гапиришга ҳали эрта, лекин ишончим комилки, шартномалар имзоланади, иқтисодий иштирокчилар, ҳукумат раҳбарлари, бевосита ишлаётган турли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ўртасида янги алоқалар йўлга қўйилади. " - деди у China Media корпорациясига берган интервьюсида.
Путин ҳамкорлик йўлга қўйилиши режалаштирилган йўналишларда ўнлаб йилларга мўлжаланган лойҳалар борлигини таъкидлади.
"Мен Россия ҳукуматининг турли соҳалардаги таклифлари билан танишдим. Улар бир нечта варақларда ёзилган ва ҳар бир лойиҳа узоқ муддатга мўлжалланган, эҳтимол, ўнлаб йиллар давом этади. Шунинг учун мен ҳамкасбларимнинг умидлари катта”, — деди Россия президенти.
Суҳбат давомида Россия президенти ЕОИИ ривожланиш йўналишлари ХХРнинг "Бир камар, бир йўл" доирасидаги ғоялари билан мос келишини ҳам яна бир бор таъкидлади.
“Бизнинг Евроосиё Иқтисодий Иттифоқини ривожлантириш, масалан, Катта Евроосиё қурилиши ҳақидаги ғояларимиз таклиф этилаётган “Бир камар, бир йўл” ҳамкорлиги доирасидаги Хитой ғоялари билан тўлиқ мос келади”, деди Путин.
Россия президенти ХХР раиси Си Цзинпиннинг "Бир камар, бир йўл" ташаббусини муваффақиятли ва илғор деб атади.
“Бугунги кунда у ёки бу тарзда раис Си Цзинпиннинг ғояларини амалга оширишда қанча давлат иштирок этаётганини биласизми? — 147 давлат, бу дунё аҳолисининг учдан икки қисми дегани. Менимча, бу аллақачон муваффақият қозонган, яхши ривожланаётган ҳамда технологик жиҳатдан тўғри ва илғор ташаббус”, - деди Путин.
Россия президенти сўзларига кўра, Хитой билан ҳамкорлик натижасида ЕОИИ мамлакатлари 24 миллиард доллар сармоя олган. Шунинг учун бундай уюшмалар бизнес, иқтисодиёт ва савдо айланмасини ошириш учун фойдалидир.
Эслатиб ўтамиз, Владимир Путин бир неча кунд олдин, Валдай экспертлар клуби доирасидаги нутқида ҳам ЕОИИ ва Хитойнинг "Бир камар, бир йўл" ташаббуси бу бир-бирига зид ёки рақобат қилувчи лойҳалар эмаслигини, аксинча, улар бир бирини тўлдиришини айтиб ўтган эди.