Қайси ҳудуд кўпроқ исийди — Ўзбекистонда 15 октябрь учун об-ҳаво

Прогнозларга кўра, республика бўйича ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Эртага, 15 октябрь куни айрим ҳудудларда ҳарорат +22 даражагача исийди, дея хабар берди Ўзгидромет.
Прогнозларга кўра, республика бўйича ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Тошкент шаҳрида кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +4-6 илиқ, кундузи +17-19 даража бўлади.
Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм вилоятида шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +1-6 илиқ бўлади, баъзи жойларда 1-3 совуққача бўлиши мумкин, кундузи +12-17 даража бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +2-7 илиқ, кундузи +15-20 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +3-8 илиқ, кундузи +15-20 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5-10, кундузи +17-22 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +2-7 илиқ, кундузи +15-20 даража бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 совуқ, 3 илиқ, кундузи +8-13 даража илиқ бўлади.