ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Бугун Тошкентда ҳарорат + 16 даража бўлади, дея хабар берди Ўзгидромет.
Прогнозларга кўра, пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +4-6 даража илиқ, кундузи +14-16 даража бўлади.