Доллар, евро ва рубль тушди — 16 октябрда амалда бўладиган валюталар курси

Доллар сўмга нисбатан 11,06 сўмга арзонлашди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 16 октябрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, доллар 11,06 сўмга арзонлашди ва 12 217,85 сўмни ташкил қилди. Евро 120,59 сўмга тушди ва 12 864,17 сўмга тенг бўлди.
Рубль ҳам 0,48 сўмга арзонлашиб, 125,78 сўмни ташкил қилди.