Доллар, евро ва рубль тушди — 16 октябрда амалда бўладиган валюталар курси

© Sputnik/Abdubakir YunusovДоллар ва сўм купюралари
Доллар ва сўм купюралари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2023
Oбуна бўлиш
Доллар сўмга нисбатан 11,06 сўмга арзонлашди.
ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 16 октябрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, доллар 11,06 сўмга арзонлашди ва 12 217,85 сўмни ташкил қилди. Евро 120,59 сўмга тушди ва 12 864,17 сўмга тенг бўлди.
Рубль ҳам 0,48 сўмга арзонлашиб, 125,78 сўмни ташкил қилди.
Янгиликлар лентаси
0