ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Россия қўшинлари фаол жанговар ҳаракатларга ўтишди ва Украина қарши ҳужуми якунланди деб ҳисоблаш мумкин. Бу ҳақда Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя маълум қилди.
“Мана бир неча кундирки Россия қўшинлари фронтнинг деярли барча чизиқлари бўйлаб фаол жанговар ҳаракатларга ўтишди. Шу боис Украинанинг қарши ҳужуми якунланди деб ҳисоблаш мумкин”, - деди у Россия ташаббуси билан Киевга Ғарб қурол-яроғлари етказиб берилишига оид ташкил этилган мажлисда.
Украина армияси 4 июндан буён қарши ҳужум қилишга муваффақиятсиз уринмоқда. 12 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин Киев бу вақтга келиб 71,5 минг ҳарбийси ва 18,5 мингта танк ва бошқа зирҳли машинасини йўқотганини маълум қилди. Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу 26 сентябрь куни Украина сентябрь ойининг ўзида 17 мингдан зиёд кишисини йўқотганини маълум қилди. Киевнинг “ қарши ҳужуми” бирор бир натижа бермаган.