Ҳарорат пастлайди — Ўзбекистонда 13 октябрь учун об-ҳаво

Прогнозларга кўра, республика бўйича айрим жойларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлиши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Эртага, 13 октябрь куни республиканинг қатор ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда, дея хабар берди Ўзгидромет.
Прогнозларга кўра, республика бўйича айрим жойларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлиши мумкин.
Тошкентда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи +10-12 даража бўлади.
Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +2-7 даража илиқ бўлади, баъзи жойларда +1-3 даража совуққача бўлиши мумкин, кундузи +10-15 даража бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Навоий вилоятида кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи +10-15 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи +10-15 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, баъзида 22-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +8-13, кундузи +14-19 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида кечаси ва куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, баъзида 22-25 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи +10-15 даража бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, тоғларда баъзи жойларда қорга айланади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси ва кундузи +2-7 даража илиқ бўлади.