ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Тошкент шаҳри Учтепа туманида тупроқ босиб қолган икки қурувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, коллектор қурилишида (котлован қазиш вақтида) "Шафоат" МЧЖнинг 5 нафар ходими ишлаётган бўлган. Тупроқ кўчиши оқибатида 2 нафар ходим вафот этган, 1 нафар ходим айни дамда касалхонада. Қолган 2 нафар ишчининг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда.
Туман Ички ишлар бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза этувчи идоралари суриштирув ишларини олиб бормоқда.