Учтепада ишчиларни тупроқ босиб қолгани айтилмоқда

© Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасиФВВ
ФВВ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.10.2023
Oбуна бўлиш
Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Бугун, 11 октябрь куни соат 14:21 да Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Бешқайрағоч кўчасида оқова (чиқинди) сувлари учун мўлжалланган чуқурликни қазиш вақтида ўпирилиш содир бўлган. 3 нафар фуқаро тупроқ остида қолиб кетганлиги тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
“Ҳодиса жойига зудлик билан етиб борган шаҳар ФВБнинг 2 та қутқарув отряди 16 нафар қутқарувчилари томонидан тупроқ остида қолиб кетган фуқароларни қидирув ишлари олиб борилмоқда”, - дейилади хабарда.
Воқеа жойига шаҳар ФВБ, ССБ, ИИБ раҳбар ходимлари чиққан.
Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0