Исроил-Фаластин можароси

Исроил-Фаластин можароси: Ўзбекистон фуқаролари асирга олингани рад этилди

Айрим оммавий ахборот воситалари Исроил-Фаластин ҳарбий тўқнашувлар чоғида асирга олинган Ўзбекистон фуқаролари ҳақидаги тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Исроил ва Ғазо секторидаги можаро ҳудудларида мажбуран ушлаб турилганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари борлиги ҳақида маълумот элчихонага келиб тушмаган. Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси шундай расмий баёнот берди.
Ҳозир Ўзбекистон фуқароларини Исроилда рўйхатга олиш тезлаштирилган ва соддалаштирилган тартибда амалга оширилмоқда. Шу муносабат билан элчихона Исроилда яшаётган Ўзбекистон фуқароларига яна бир бор мурожаат қилиб, тезкор алоқа ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида ўзларининг истиқомат манзиллари тўғрисидаги маълумотларни дипломатик ваколатхонанинг электрон манзилига жўнатишни сўраган.
“Маълумот олишда ишончли манбаларга таянишингизни ва тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликни сўраймиз”, - дейилган хабарда.
Элчихонанинг мурожаат учун телефон рақамлари:
03-672-2466
03-672-2371
03-758-5075
03-758-5076
054-4851397
Элчихона: Исроилдан Ўзбекистонга парвозлар бекор қилингани йўқ