ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Самарқанддаги “Зарафшон” миллий табиат боғи ҳудудидаги 11 та ноқонуний қурилма буздирилди. Бу ҳақда Экология вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабарда ёзилишича, 2021-2022 йилларда боғ ҳудудидаги 39,8 гектар ер майдони 57 нафар жисмоний ва юридик шахсга ижара битими ҳамда шартномага асосан дам олиш маскани қуриш учун ажратиб берилгани аниқланган.
“Зарафшон” миллий табиат боғидаги 11 та ноқонуний қурилма буздирилди
Фуқаролик ва иқтисодий суд қарорларига мувофиқ 11 нафар фуқаро ва юридик шахс ўзбошимчалик билан қурган қурилмаларни бузиш бошланган.
Таъкидланишича, миллий боғ ҳудудидаги оғир реконструкцияли бинолар, девор ва тўсиқлар босқичма-босқич махсус техникалар ёрдамида бузилмоқда.
"Миллий боғ ҳудудида бузилган бинолар ўрни тезда тозаланиб, қурилиш чиқиндилари олиб чиқиб кетилмоқда. Ўрнига манзалари дарахтлар экилиб, ҳудудда яшил боғлар барпо этилмоқда", — дейилади хабарда.
Қолган ҳолатлар юзасидан Бош прокуратура жиноий иш қўзғатиб, қўшимча тарзда ўрганиш ишлари олиб бормоқда.