https://sputniknews.uz/20231010/zarafshon-milliy-bogi-39823699.html
“Зарафшон” миллий боғида 11 та ноқонуний бино бузиб ташланди – фото
“Зарафшон” миллий боғида 11 та ноқонуний бино бузиб ташланди – фото
Sputnik Ўзбекистон
2021-2022 йилларда боғ ҳудудидаги 39,8 гектар ер майдони 57 нафар жисмоний ва юридик шахсга ижара битими ҳамда шартномага асосан дам олиш маскани қуриш учун ажратиб берилгани аниқланган.
2023-10-10T21:18+0500
2023-10-10T21:18+0500
2023-10-10T21:18+0500
жамият
самарқанд
экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/0a/39823262_223:0:1280:595_1920x0_80_0_0_03bf654c2b868fa8b3e68ea488a9d791.jpg
ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Самарқанддаги “Зарафшон” миллий табиат боғи ҳудудидаги 11 та ноқонуний қурилма буздирилди. Бу ҳақда Экология вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.Хабарда ёзилишича, 2021-2022 йилларда боғ ҳудудидаги 39,8 гектар ер майдони 57 нафар жисмоний ва юридик шахсга ижара битими ҳамда шартномага асосан дам олиш маскани қуриш учун ажратиб берилгани аниқланган.Фуқаролик ва иқтисодий суд қарорларига мувофиқ 11 нафар фуқаро ва юридик шахс ўзбошимчалик билан қурган қурилмаларни бузиш бошланган.Таъкидланишича, миллий боғ ҳудудидаги оғир реконструкцияли бинолар, девор ва тўсиқлар босқичма-босқич махсус техникалар ёрдамида бузилмоқда.Қолган ҳолатлар юзасидан Бош прокуратура жиноий иш қўзғатиб, қўшимча тарзда ўрганиш ишлари олиб бормоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/0a/39823262_358:0:1280:691_1920x0_80_0_0_557f3aa0560ea2e8e135aaed04967a73.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
“зарафшон” миллий боғи ноқонуний бино снос
“зарафшон” миллий боғи ноқонуний бино снос
“Зарафшон” миллий боғида 11 та ноқонуний бино бузиб ташланди – фото
Миллий боғ ҳудудида бузилган бинолар ўрнига манзалари дарахтлар экилиб, ҳудудда яшил боғлар барпо этилмоқда.
ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Самарқанддаги “Зарафшон” миллий табиат боғи ҳудудидаги 11 та ноқонуний қурилма буздирилди. Бу ҳақда Экология вазирлиги ахборот хизмати
хабар берди.
Хабарда ёзилишича, 2021-2022 йилларда боғ ҳудудидаги 39,8 гектар ер майдони 57 нафар жисмоний ва юридик шахсга ижара битими ҳамда шартномага асосан дам олиш маскани қуриш учун ажратиб берилгани аниқланган.
Фуқаролик ва иқтисодий суд қарорларига мувофиқ 11 нафар фуқаро ва юридик шахс ўзбошимчалик билан қурган қурилмаларни бузиш бошланган.
Таъкидланишича, миллий боғ ҳудудидаги оғир реконструкцияли бинолар, девор ва тўсиқлар босқичма-босқич махсус техникалар ёрдамида бузилмоқда.
"Миллий боғ ҳудудида бузилган бинолар ўрни тезда тозаланиб, қурилиш чиқиндилари олиб чиқиб кетилмоқда. Ўрнига манзалари дарахтлар экилиб, ҳудудда яшил боғлар барпо этилмоқда", — дейилади хабарда.
Қолган ҳолатлар юзасидан Бош прокуратура жиноий иш қўзғатиб, қўшимча тарзда ўрганиш ишлари олиб бормоқда.