ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Россия Ҳаво-космик кучларининг тактик ҳаво гуруҳи Красний Лиман йўналишидаги Торское ҳудудидаги автомобил кўпригига зарба берди. Бу ҳақда “Марказ” гуруҳи матбуот маркази раҳбари Александр Савчук РИА Новостига маълум қилди.
“Тактик авиация гуруҳи Донецк Халқ Республикасининг Торское қишлоғи ҳудудидаги автомобиль кўприги ва Украина Қуролли кучларининг вақтинча жойлашган учта пунктга зарбалар берди”, — деди у.
Савчукнинг қўшимча қилишича, Россия ҳарбийлари Украина армиясининг 63-механизациялашган бригадаси ва “Азов”* 12-махсус кучларининг олтита ҳужумини бартараф этган ва қайтарган. Украина 60 нафарга яқин ҳарбий хизматчи ва иккита зирҳли техникасини йўқотган.
Мудофаа вазирлиги, ўз навбатида, РИА Новостига Марказий ҳарбий округининг Ми-35М транспорт ва жанговар вертолётлари экипажлари Красний Лиман йўналишида Украина қўшинларининг таянч нуқтасини йўқ қилганини маълум қилди.
* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилоти