ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Ғарб озчилиги дунёда жиддий инқирозни келтириб чиқарди, глобал можаро хавф-хатари эса ортиб бормоқда. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди. Вазир мақоласи Россия ТИВ сайтида чоп қилинган.
“Ғарб озчилигининг агрессив, тор ғаразли йўли халқаро муносабатларда жиддий инқирозни келтириб чиқарди. Глобал можаро хавф-хатари ўсиб бормоқда”, - дея ёзади Россия ТИВ раҳбари.
Лавровнинг сўзларига кўра, “юзага келган вазиятдан чиқишнинг йўли бор”. Бунинг учун ҳамма дунё тақдири учун масъулиятни ҳис этиши лозим.