Ғарб постсовет ҳудудида кенгайишга алоҳида эътибор қаратмоқда – Лавров

© Sputnik / Пресс-служба МИД РФ / Медиабанкка ўтишМинистр иностранных дел Российской Федерации Сергей Лавров. Архивное фото
Министр иностранных дел Российской Федерации Сергей Лавров. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.10.2023
Oбуна бўлиш
Россия ТИВ Ғарб бошқа мамлакатлар ички ишларига аралашмаслик муҳим тамойилларни ҳамиша оёқости қилаётганини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Ғарб постсовет ҳудудида кенгайишга алоҳида эътибор қаратмоқда, бошқа мамлакатлар ички ишларига аралашмаслик муҳим тамойилларни ҳамиша оёқости қилмоқда. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди. Вазир мақоласи Россия ТИВ сайтида чоп қилинган.
“Коллектив Ғарб бошқа мамлакатлар ички ишларига аралашмаслик муҳим тамойилларни ҳам ҳамиша оёқости қилмоқда. Мисоллар талай – Марказий Америка, Югославиядан Ироқ ва Ливиягача. Ҳозир постсовет ҳудудида кенгайишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳаммага маълумки, СССР парчалангандан бошлаб АҚШ очиқчасига Украинани ўз измига олишга ният қилган. АҚШ давлат котибининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи Виктория Нуланд 2013 йил охирида ошкора ва ҳатто фахр билан тан олдики, Вашингтон Киевдаги итоаткор сиёсатчиларни тарбиялаш ўстириш учун 5 миллиард доллар сарфлаган”, - дея ёзган Лавров.
Вазирнинг сўзларига кўра, 2014 йил февралдаги Украинадаги давлат тўнтарилиши чоғида БМТ Низомининг ички ишларга аралашмаслик тўғрисидаги тамойили кўп маротаба оёқости қилинган.
Лавров давлат тўнтарилиши тарафдорларининг жазолаш операциясига жавобан Қрим ва Донбасс БМТ Низомининг 1-моддаси 2-бандида кўзда тутилган тенг ҳуқуқлилик ва халқларнинг ўзини белгилаш тамойилига тўлиқ мувофиқ равишда референдумлар ўтказган.
Унинг таъкидлашича, ЕИ ва НАТО бу йиллар давомида Минск келишувларини бажармасликни бевосита қўллаб-қувватлаган ва Киев режимини “Донбасс муаммосини” куч билан ҳал қилишга ундаган.
Янгиликлар лентаси
0