Яккасарой туманига янги ҳоким тайинланди — у ҳақида нималар маълум?

Нилуфар Аллабергенова 2019 йилдан шу кунга қадар Яккасарой тумани прокурори сифатида фаолият юритган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Нилуфар Аллабергенова Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Аллабергенова Нилуфар Анваровна 1971 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.
1995 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Қатор масъулиятли вазифаларда, шу жумладан, турли йилларда Яшнобод, Чилонзор ва Мирзо Улуғбек туманларида прокурор ўринбосари лавозимларида ишлаган.
2019 йилдан шу кунга қадар Яккасарой тумани прокурори сифатида фаолият юритган.