Тошкент молия институти талабалари Россияда ўтказилган халқаро олимпиадада ғолиб бўлди

Мазкур олимпиадада 19 давлатнинг 500 дан ортиқ талаба ёшлари ва мактаб ўқувчилари иштирок этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Россиянинг Сочи шаҳрида молиявий хавфсизлик бўйича III Халқаро олимпиада бўлиб ўтди. Тошкент молия институти талабалари ушбу халқаро олимпиадада ғолиб бўлди, дея хабар берди институт матбуот хизмати.
Хусусан, “Банк иши” факультети 4-курс талабаси Ситорабону Хамрохўжаева 1-ўринни, “Бюджет ҳисоби ва ғазначилик” факультети 4-курс талабаси Назира Ходжарахманова 2-ўринни қўлга киритди.
Мазкур олимпиадада 19 давлатнинг 500 дан ортиқ талаба ёшлари ва мактаб ўқувчилари иштирок этди.