ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. “Восток” гуруҳи қўшинлари бўлинмалари Украина Қуролли кучлари пиёда аскарларининг Жанубий Донецк йўналишида ҳужум қилиш уринишларининг олдини олди ҳамда разведка гуруҳини йўқ қилди. Бу ҳақда “Восток” гуруҳи матбуот маркази раҳбари Олег Чехов РИА Новостига маълум қилди.
“Жанубий Донецк йўналишида “Восток” қўшинлари гуруҳи бўлинмалари артиллерия ўқлари, авиация ва оғир ўт очиш тизимлари ёрдамида Никольское ва Приютное йўналишларида душман пиёда аскарларининг ҳужум қилиш уринишларининг олдини олди. Новодонецкое ва Старомаёрское ҳудудларида пиёда қўшин гуруҳлари аниқланди ва яксон қилинди. Шунингдек, Приютное ҳудудида Украина Қуролли кучларининг разведка гуруҳи йўқ қилинди”, — деди у.
Артиллериячилар Новомихайловка ва Приютное шимолидаги ўқ-дорилар омборларини, Катеринивка ва Константиновка ҳудудларида миллатчиларни олиб кетаётган машиналарни йўқ қилди. Душман Д-20 артиллерия қуроли ва тўртта миномёт экипажини йўқотган.