ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. "Ўзтрансгаз" акциядорлик жамияти бошқарув раисига ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хусусан, Муҳсин Раҳмонов компания бошқарув раисининг биринчи ўринбосари — бош муҳандис лавозимига тайинланди.
У тайинловга қадар "Ўзтрансгаз" АЖ Газли магистраль газ қувурлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари — бош муҳандис лавозимида фаолият юритган.
Жаҳонгир Байбаев компания бошқарув раисининг қурилиш ва транспорт бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Шу пайтга қадар у Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси — "Ўзэнергоинспекция" Нефть-газ соҳасида назорат тадбирларини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Шоҳжаҳон Сафаров компания бошқарув раисининг трансформация масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчиси этиб тайинланди.
Бу тайинловга қадар у "Ўзтрансгаз" АЖ инвестициялар ва истиқболли ривожланиш департаменти бошлиғи лавозимида ишлаётганди.
Август ойида "Ўзнефтгазинспекция" раҳбари ўринбосари сифатида ишлаб келган Аскар Исаков "Ўзтрансгаз" бошқаруви раиси вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган эди