https://sputniknews.uz/20231009/oztransgaz-rais-orinbosarlar-39787087.html
“Ўзтрансгаз” бошқарув раисига янги ўринбосарлар тайинланди
“Ўзтрансгаз” бошқарув раисига янги ўринбосарлар тайинланди
Sputnik Ўзбекистон
Муҳсин Раҳмонов ва Шоҳжаҳон Сафаров "Ўзтрансгаз" бошқарув раисининг биринчи ўринбосарлари, Жаҳонгир Байбаев эса раис ўринбосари лавозимига тайинланди. Август ойида "Ўзнефтгазинспекция" раҳбари ўринбосари сифатида ишлаб келган Аскар Исаков "Ўзтрансгаз" бошқаруви раиси вазифасини вақтинча бажарувчиси бўлган эди.
2023-10-09T18:45+0500
2023-10-09T18:45+0500
2023-10-09T18:45+0500
сиёсат
ўзгазтранс
янги тайинлов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1118/95/11189536_0:0:963:541_1920x0_80_0_0_22daab56a57c67f7ff976066d62e22b2.jpg
ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. "Ўзтрансгаз" акциядорлик жамияти бошқарув раисига ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.Хусусан, Муҳсин Раҳмонов компания бошқарув раисининг биринчи ўринбосари — бош муҳандис лавозимига тайинланди.У тайинловга қадар "Ўзтрансгаз" АЖ Газли магистраль газ қувурлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари — бош муҳандис лавозимида фаолият юритган.Жаҳонгир Байбаев компания бошқарув раисининг қурилиш ва транспорт бўйича ўринбосари этиб тайинланди.Шу пайтга қадар у Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси — "Ўзэнергоинспекция" Нефть-газ соҳасида назорат тадбирларини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.Шоҳжаҳон Сафаров компания бошқарув раисининг трансформация масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчиси этиб тайинланди.Бу тайинловга қадар у "Ўзтрансгаз" АЖ инвестициялар ва истиқболли ривожланиш департаменти бошлиғи лавозимида ишлаётганди.Август ойида "Ўзнефтгазинспекция" раҳбари ўринбосари сифатида ишлаб келган Аскар Исаков "Ўзтрансгаз" бошқаруви раиси вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган эди
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1118/95/11189536_90:0:811:541_1920x0_80_0_0_b8bdb8bb672737c11ad491544da3f1ba.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
"ўзтрансгаз раис аскар исаков ўринбосарлар муҳсин раҳмонов шоҳжаҳон сафаров жаҳонгир байбаев
"ўзтрансгаз раис аскар исаков ўринбосарлар муҳсин раҳмонов шоҳжаҳон сафаров жаҳонгир байбаев
“Ўзтрансгаз” бошқарув раисига янги ўринбосарлар тайинланди
"Ўзтрансгаз" бошқарув раисига икки биринчи ўринбосар ва бир ўринбосар тайинланди.
ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. "Ўзтрансгаз" акциядорлик жамияти бошқарув раисига ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати
хабар бермоқда.
Хусусан, Муҳсин Раҳмонов компания бошқарув раисининг биринчи ўринбосари — бош муҳандис лавозимига тайинланди.
У тайинловга қадар "Ўзтрансгаз" АЖ Газли магистраль газ қувурлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари — бош муҳандис лавозимида фаолият юритган.
Жаҳонгир Байбаев компания бошқарув раисининг қурилиш ва транспорт бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Шу пайтга қадар у Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси — "Ўзэнергоинспекция" Нефть-газ соҳасида назорат тадбирларини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Шоҳжаҳон Сафаров компания бошқарув раисининг трансформация масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчиси этиб тайинланди.
Бу тайинловга қадар у "Ўзтрансгаз" АЖ инвестициялар ва истиқболли ривожланиш департаменти бошлиғи лавозимида ишлаётганди.
Август ойида "Ўзнефтгазинспекция" раҳбари ўринбосари сифатида ишлаб келган Аскар Исаков "Ўзтрансгаз" бошқаруви раиси вазифасини вақтинча бажарувчи
этиб тайинланган эди