ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. НАТОнинг Киевга берган қурол-яроғи Исроилда фаол қўлланилмоқда. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев маълум қилди.
“Хўш, натолик дўстлар, ўйиндан ўт чиқдими? Украинадаги неонацист режимига берилган қурол Исроилда фаол қўлланилмоқда”, - деб ёзди Медведев ўзининг Telegram-каналида.
Унинг сўзларига кўра, бу қурол-яроғ Америка қўшинларининг Афғонистондан қочиб кетиш пайтида ташлаб кетилган қуроллар каби барча қайноқ нуқталарда назоратсиз фойдаланилади.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Украинанинг порахўр ҳукумати аввал ҳам хорижлик ҳамкорлардан олган ҳамма нарсани пуллаганини қайд этган.
“Газ ва нефть, маҳсулотлар, материалларни ўғирлашган. Ёмон ётган ҳамма нарсани ўғирлашган. Бундан буёғи фақат ёмон бўлади. Қора бозорда ракета, танкларни, тез орада эса Киевдан самолётларни кутинг”, - дея хулоса қилган Медведев.