ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) давлатлари қишлоқ хўжаликлари маҳсулотлари омбор гувоҳномалари ўзаро тан олишни назарда тутувчи битимни имзолади. Бу ҳақда Қозоғистон савдо ва интеграция вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
“ЕОИИ мамлакатлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари омбор гувоҳномалари тўғрисида битим имзолади. Бу ҳужжат ҳужжатсиз омбор гувоҳномаларини ўзаро тан олиш асосида ЕОИИ мамлакатларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари онлайн савдосини ривожлантириш имконини беради”, - дейилган хабарда.
Бу битим ЕОИИ мамлакатларида омбор гувоҳномалари гарови билан кредит олиш ҳамда омбор гувоҳномаларини реализация қилиш йўли билан ўз маҳсулотларини онлайн сотиш имконини беради.
Ҳужжат 2026 йил 1 июндан кучга киради. Бунга қадар ЕОИИ мамлакатлари тегишли миллий ҳуқуқий ҳужжатларини қабул қилишлари керак.