Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари омбор гувоҳномалари ўзаро тан олинади

© Sputnik / Медиабанкка ўтишЕОИИга аъзо ва кузатувчи мамлакатлар байроқлари, архив сурат
ЕОИИга аъзо ва кузатувчи мамлакатлар байроқлари, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.10.2023
Oбуна бўлиш
Ҳужжат 2026 йил 1 июндан кучга киради.
ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) давлатлари қишлоқ хўжаликлари маҳсулотлари омбор гувоҳномалари ўзаро тан олишни назарда тутувчи битимни имзолади. Бу ҳақда Қозоғистон савдо ва интеграция вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
“ЕОИИ мамлакатлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари омбор гувоҳномалари тўғрисида битим имзолади. Бу ҳужжат ҳужжатсиз омбор гувоҳномаларини ўзаро тан олиш асосида ЕОИИ мамлакатларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари онлайн савдосини ривожлантириш имконини беради”, - дейилган хабарда.
Бу битим ЕОИИ мамлакатларида омбор гувоҳномалари гарови билан кредит олиш ҳамда омбор гувоҳномаларини реализация қилиш йўли билан ўз маҳсулотларини онлайн сотиш имконини беради.
Ҳужжат 2026 йил 1 июндан кучга киради. Бунга қадар ЕОИИ мамлакатлари тегишли миллий ҳуқуқий ҳужжатларини қабул қилишлари керак.
Янгиликлар лентаси
0