ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Тошкент вилоятидаги “Яллама” чегара божхона постида 20 кг "героин" фош этилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари ДХХ Чегара қўшинлари билан ҳамкорликда "Яллама" божхона постида ҳужжатларда "бўш" деб кўрсатилган машина юкхонасидан 20 кг "героин" борлигини фош қилишди.
Героин пост орқали республикадан чиқиб кетаётган фуқаро бошқарувидаги "Мерседес-Бенц" автотранспорт воситаси аниқланди. Героин юкхонанинг таг қисмидаги хуфия бўлмаларида 36 дона усти скотч билан ўралган ҳолда топилди.