ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Шавкат Мирзиёев 5-7 октябрь кунлари расмий ташриф билан Россияда бўлди. Ўзбекистон президентининг ташрифи 5 октябрь куни Қозон шаҳридан бошланди. У ерда Шавкат Мирзиёев Россия - Ўзбекистон учинчи минтақалараро форумида иштирок этди ва Татаристон саноат салоҳияти кўргазмасини томоша қилди. Шунингдек Татаристон раҳбари Рустам Минниханов билан учрашди.
Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи доирасида Ўзбекистон ва Россия ҳукумат муассасалари, уюшма ва компаниялари орасида жами 24 та ҳужжат имзоланди. Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёев Кремлда бўлиб ўтган музокара якунлари бўйича қўшма баёнот қабул қилишди.