Мирзиёевнинг Россияга расмий ташрифининг иккинчи куни қандай ўтди — видео

© Sputnik / Павел Бедняков / Медиабанкка ўтишПереговоры президента РФ В. Путина и президента Узбекистана Г. Мирзиеева.
Переговоры президента РФ В. Путина и президента Узбекистана Г. Мирзиеева. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.10.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон раҳбарининг сафарининг қизғин дастури қатор тадбирлардан иборат бўлиб, уларнинг асосийлари Михаил Мишустин билан учрашув ва Владимир Путин билан музокаралар бўлди.
ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Қозонга ташрифидан сўнг Москвага етиб келди. Россия пойтахтига етиб келган президент Александр боғидаги Номаълум аскар қабрига гул қўйди.
Шундан сўнг Мирзиёев Россия ҳукумати ҳузуридаги Мувофиқлаштириш марказида Михаил Мишустин билан учрашиб, Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш, таълим соҳаларини рақамлаштириш ва электрон тижоратни жорий этиш соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди.
Навбатда Мирзиёев ва Путиннинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди. Икки давлат раҳбарлари ҳудудлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидлаб, саноат кооперацияси бўйича алоҳида “йўл харитаси”ни тайёрлашга келишиб олдилар, Россияда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари учун ижтимоий кафолатларни таъминлаш масалаларини муҳокама қилдилар.
Кейин президентлар кенгайтирилган таркибда музокараларни давом эттирдилар, унинг натижасида 20 дан ортиқ ҳужжат имзоланди. Битимлар “Агроэкспресс” лойиҳаси, транспорт, фан, таълим ва маданият соҳалари, шунингдек, идоралараро ҳамкорликка тегишли.
Янгиликлар лентаси
0